Уларнинг иккитаси Европа мамлакатларида ташкил этилаётгани эътиборли. Жорий йилнинг 4-16 июль кунлари Италиянинг Терамо шаҳрида 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида “52th Interamnia World Cup” мусобақаси бўлиб ўтади.
52-бор ташкил этилаётган мазкур жаҳон кубогида 40 га яқин мамлакатнинг терма жамоалари қаторида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ғолиблик учун кураш олиб боради.
Айтиш лозим, ўтган йилги жаҳон кубогида Ўзбекистон U 18 ўсмирлар жамоамиз ўз ёш тоифасида қатнашган 17 та жамоа орасида кумуш медалга эга чиққан эди. Ўшанда ёш гандболчиларимиз Польша, Франция, Хитой Тайпейи, Ливия, Италия, Жазоир каби мамлакатларнинг терма жамоалари билан баҳс олиб борган.
Куни кеча мамлакатимиз гандболчилар жамоаси Италияга жўнаб кетди.
2008-2009 йилларда туғилган гандболчи қизлардан иборат Ўзбекистон U 18 терма жамоаси Францияда ўтадиган “Paris World Games” ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Шу йилнинг 7-12 июль кунлари Париж шаҳрида ўтадиган гандбол мусобақаларида иштирок этадиган терма жамоамиз аъзолари айни кунларда тажрибали мураббийлар Улуғбек Икромов, Зинаида Пенькова, Акромали Янгибоев ва Заҳро Аллаярова қўл остида ўқув-машғулот йиғинида қатнашмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.