Жаҳон кубоги. 4 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади

Жаҳон кубоги. 4 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади

Астана шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон кубоги ҳал қилувчи босқичга кирмоқда. Ортда қолган кун Сабина Бобоқулова ва Навбаҳор Ҳамидова чорак, Олтиной Сотимбоева ярим финал жангини ўтказишди. Улар орасида Ҳамидова ғалаба қозониб, бугун финал йўлланмаси учун баҳс олиб борадиган бўлди. Сотимбоева эса бронза медали билан тақдирланди.

— 51 кг: Сабина Бобоқулова — Пиҳла Каиво-Ожа (Филиппин) 0:5
— 65 кг: Навбаҳор Ҳамидова — Беатриз Оливейра (Бразилия) 5:0
+80 кг: Олтиной Сотимбоева — Елдана Талипова (Қозоғистон) 2:3

Бугунги кун дастуридан тўлиқ ярим финал баҳслари ўрин олган бўлиб, унда 4 нафар юртдошимиз ҳал қилувчи босқич йўлланмаси учун беллашади. Жуфтликлар:

— 54 кг: Феруза Казакова — Сакши (Ҳиндистон)
— 80 кг: Соҳиба Рўзметова — Эсета Флинт (Австралия)
— 65 кг: Навбаҳор Ҳамидова — Морелле Маккейн (АҚШ)
— 75 кг: Азиза Зокирова — Суннива Ҳофстад (Норвегия)

Манба: Olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.