World Boxing Cup. Астана турнирини битта олтин медаль билан якунладик

World Boxing Cup. Астана турнирини битта олтин медаль билан якунладик

Хабар берганимиздек, Қозоғистоннинг Астана шаҳри World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг навбатдаги босқичига мезбонлик қилди. Унда иштирок этган Элшод Расулов бошчилигида аёллар терма жамоамиз мусобақани битта олтин ва 4 та бронза медаллари билан якунладилар.

Навбаҳор Ҳамидова — 65 кг вазнда бўлиб ўтган финалда туркиялик Олимпиада ва уч карра Жаҳон чемпиони Бусеназ Сурменелини иродали тарзда 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ҳамда мусобақа олтин медали билан бирга рақибидан аввалги мағлубият учун реванш олди.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медал:
— 65 кг. Навбаҳор Ҳамидова

Бронза медал:
— 54 кг. Феруза Казакова
— 75 кг. Азиза Зокирова
— 80 кг. Соҳиба Рўзметова
+80 кг. Олтиной Сотимбоева

Мураббийлар: Элшод Расулов, Фернандез Хименез Барбаро, Ислом Таджибаев, Истам Кабинов.

Шифокор: Комилжон Расулов.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.