Рейн-Рур — 2025: Шарифа Давронова делегациямизга сўнгги олтин медални келтирди

Рейн-Рур-2025: Шарифа Давронова делегациямизга сўнгги олтин медални келтирди

Ўзбекистон делегацияси Германияда ниҳоясига етиб бораётган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларидаги иштирокини якунлади. Бугунги баҳсларда қатнашган енгил атлетикачимиз Шарифа Давронова олтин медалга сазовор бўлди.

Учҳатлаб сакраш дастурида иштирок этган Давронова 14,33 метрга сакраб, фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этишга ҳам муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси мазкур Универсиада ўйинларида 4 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза медалларини жамғариб, ўз тарихидаги энг яхши натижани кўрсатди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан барча спортчи ва мураббийларни самимий табриклайди!

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.