Учрашувда Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров ҳамда Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ХОҚ раҳбари билан суҳбатлашишди.
Даставвал Ковентри хонимга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Миллий Олимпия қўмитасининг раиси Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва табриклари етказилди. Шунингдек, расмийлар унга масъулиятли фаолиятида куч-ғайрат ва омад тилашди.
Шунингдек, Ковентри хоним Шаҳноза Мирзиёевани Бутунжаҳон сузиш федерацияси Ижроия қўмитаси бюросининг таркибига киргани билан қутлади. Собиқ сузувчи сифатида ушбу масъулиятли лавозимнинг аҳамияти ҳақида гапириб, ўзининг қимматли маслаҳатларини берди.
Мамлакатимизда Олимпия ҳаракатини ривожлантириш соҳасида эришилган натижалар ва ҳозирги ҳолат билан яқиндан танишиш, шунингдек, ушбу йўналишда келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида, Ковентри хоним ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.