2022 йилнинг мартидан тайинловга қадар Абдувосит Абдуразаков Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Ундан аввал у Учтепа тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
Абдуразаков мазкур лавозимда 2018 йилнинг октябридан буён ишлаб келаётган генерал-майор Тоҳир Тўлқинович Арипов ўрнини эгаллади. Тоҳир Арипов Самарқанд вилояти ИИББ бошлиғи этиб тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.