Москва шаҳрининг жанубидаги супермаркетларнинг бирида маҳсулот ҳақини тўламасдан чиқиб кетмоқчи бўлган 11 ёшли мактаб ўқувчисига нисбатан зўравонлик ҳаракатларини содир этган қўриқчи қўлга олинди.
Аниқланишича, Ўзбекистон фуқароси бўлган 24 ёшли қўриқчи боланинг рюкзагида тўланмаган ширинлик ва ичимликларни аниқлаб, уни полиция ҳамда катта миқдордаги жарима билан қўрқитган ва ҳожатхонада ғайриқонуний ҳаракатларни амалга оширган.
Боланинг тушкун ҳолатини пайқаган яқинлари ва дўстлари воқеадан хабар топиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Ўтказилган экспертизалар ҳамда гумонланувчининг ўз айбига иқрор бўлиши натиjasида мазкур ҳолат ўз тасдиғини топди. Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.