Платформада кулолчилик, гиламдўзлик, зардузлик, пичоқ ясаш бўйича маҳорат дарслари, меҳмон уйлари ва узумчиликка оид саёҳатлар тақдим этилмоқда. Улар орасида Хоразм воҳасидаги 3 минг йиллик тарихга эга қадимий қудуқ каби ноёб объектлар ҳам бор.
Маҳаллий тадбиркорлар, ҳунармандлар ва оилавий бизнес вакиллари ўз хизматларини платформага мустақил жойлаштириб, хорижий сайёҳларга воситачиларсиз таклиф қилиш имкониятига эга бўлмоқда.
GetYourGuide орқали Ўзбекистоннинг маданияти ва анъаналарини халқаро аудиторияга танитиш, шунингдек, маҳаллий аҳоли учун қўшимча даромад манбаларини яратиш кўзда тутилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.