Нодирбек Абдусатторов бўлажак рафиқаси билан қандай танишганини айтиб берди

Нодирбек Абдусатторов бўлажак рафиқаси билан қандай танишганини айтиб берди

Ўзбекистонлик таниқли гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов “Лолазор” подкастига берган интервюсида бўлажак рафиқаси билан қандай танишиб қолгани ҳақида сўзлаб берди. Уларнинг илк учрашуви бу йил Наврўз байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистон” боғида ўтказилган тадбирда бўлиб ўтган.

Шахматчининг айтишича, у байрамга спортчи сифатида таклиф этилган, бўлажак рафиқаси эса кимё соҳаси вакили сифатида қатнашган. Улар тасодифан ёнма-ён ўтириб қолган ва шу тариқа танишиб кетган.

“Танишишимиз жуда қизиқ бўлган. Тадбирда тасодифан ёнма-ён ўтириб қолганмиз. Ўша ерда суҳбатлашиб, танишиб олдик. Энг қизиғи, хавфсизлик қоидаларига кўра, тадбирга телефон олиб кириш мумкин эмас эди. Барча алоқа воситаларини ташқарида қолдиргандик. Шунинг учун концерт тугагач, қайтишда автобусда бир амаллаб унинг телефон рақамини олиб қолганман”, дея табассум билан эслайди Нодирбек.

Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов ўзбек шахматининг энг таниқли вакилларидан бири. У 2022 йилда Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси билан олтин медални қўлга киритган. Жамоа орадан тўрт йил ўтиб, Самарқандда ташкил этилган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ҳам чемпионликни такрорлаган.

Шунингдек, Абдусатторов Самарқанддаги мусобақада биринчи тахтада ҳам олтин медалга сазовор бўлди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.