Авиакомпания минтақадаги вазиятни кузатиб боришни давом эттирмоқда. Ҳар бир парвоз олдидан мутахассислар долзарб маълумотларга асосланган ҳолда хавф-хатарларни баҳолайдилар.
Компанияда йўловчилар ва экипажлар хавфсизлиги парвозларни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилишда энг асосий омил бўлиб қолишини таъкидлашди. Агар парвозлар жадвалида ўзгаришлар юз берса, йўловчилар расмий каналлар орқали тезкор равишда хабардор қилинади.
Йўловчиларга Uzbekistan Airways’нинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидаги янгиланишларни кузатиб бориш тавсия этилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.