Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 300 дан ортиқ одам жароҳат олди

Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 300 дан ортиқ одам жароҳат олди


Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳридаги Қирол Холид номидаги халқаро аэропортга ракетa зарбаси берилиши натижасида камида 12 киши ҳалок бўлди, 309 нафар инсон турли тан жароҳатларини олди.

Дипломатик манбаларга таяниб тарқатилган маълумотларга кўра, мазкур ҳужум учун масъулият яманлик ҳусийлар зиммасига юкланган. Ҳалок бўлганлар орасида Саудия Арабистони, Бангладеш, АҚШ, Миср, Иордания, Сурия, Фаластин ва Судан фуқаролари бор.

Кутилмаган зарба вақтида мамлакатнинг огоҳлантириш тизими ишламагани сабабли аэропорт вақтинча ўз фаолиятини тўхтатди, барча рейслар бошқа манзилларга йўналтирилди. Шифохоналар жабрланувчиларга тўлиб кетган, уларнинг айримлари оғир аҳвода. Ҳусийлар ҳаво кенгликларини «ҳарбий ҳаракатлар зонаси» деб эълон қилиб, Саудия Арабистони ҳаво маконидан четда қолишга чақирмоқда. Минтақада ҳарбий кескинлик кучайиб, халқаро савдо йўллари ва энергия ресурслари хавф остида қолмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.