Мусобақанинг сўнгги куни доирасида ўтказилган аралаш жамоавий дастурда Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалига сазовор бўлди.
Ҳамюртларимиз саралаш босқичида Германия ва Грузия терма жамоаларини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Финал йўлланмаси учун кечган баҳсда эса Россия жамоасига 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шундан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси бронза медали учун Монголияга қарши татамига чиқди ва рақибини 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, Ўзбекистон дзюдочилари жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий дастурини учинчи ўринда якунлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.