Танловда давлат гранти квоталари ажратилган таълим соҳаларида бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида ўқиётган талабалар иштирок этиши мумкин.
Номзодлар тегишли фанлар мажмуаси бўйича тест синовларидан ўтади. 2026 йилда давлат ОТМларига кириш имтиҳонларида мос фанлар мажмуаси бўйича тест топширган абитуриентлар аввалги натижалари билан ҳам қатнашиши мумкин.
Грантлар минимал ўтиш балини тўплаган талабалар ўртасида натижалар кетма-кетлиги асосида, белгиланган квоталар доирасида тақсимланади.
Давлат гранти бутун ўқиш даври учун берилади. Грант соҳиблари ўқишни тамомлагандан сўнг давлат ташкилотлари ёки давлат улуши мавжуд ташкилотларда камида уч йил ишлаб беришлари шарт.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.