Спорт курашлари. Яна икки полвонимиз жаҳон чемпионига айланди

Спорт курашлари. Яна икки полвонимиз жаҳон чемпионига айланди

Греция пойтахти Афина шаҳрида спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши баҳслари ўз якунига етди.

Унда 51 килограммгача вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Отабек Турсунов сўнгги ҳал қилувчи финал беллашувида озарбайжонлик Ҳикмат Ҳагвердиевни 4:1 ҳисобида енгган бўлса, — 71 кг вазндаги полвонимиз Беҳрузбек Валиев грециялик Димитриос Соулис устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, Отабек ва Беҳрузбек терма жамоамизга иккита олтин медални тақдим этди. Натижада Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин медални қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди. Эслатиб ўтамиз, куни кеча юнон-рум кураши бўйича Бунёд Ҳасанов ва Абдулазиз Холмирзаев ҳам жаҳон чемпионига айланган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.