Ўзбекистонлик каратэчи АҚШ очиқ чемпионати ғолиби бўлди
АҚШнинг Техас штатида каратэ бўйича ўтказилган АҚШ Очиқ чемпионатида ҳамюртимиз Шоҳрухбек Турсунмахамматов 75 кг вазн тоифасида якка тартибдаги кумитэ баҳсларида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.
7 ёшидан бери каратэ билан шуғулланиб келган Шоҳрухбек Турсунмахамматов кумитэ йўналиши билан бир қаторда, ката машқларини бажаришда ҳам совриндорлар қаторида эътироф этилди.