Курашчи қизимиз жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди

Курашчи қизимиз жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди

Греция мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U — 17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медалга эга чиқди.

Ушбу медални қизлар кураши дастурида иштирок этган Муҳайё Раҳимжонова қўлга киритди.

— 65 кг вазн тоифасида курашган ҳамюртимиз муросасиз кечган баҳсларда фақатгина ҳиндистонлик рақибасига имкониятни бой берди холос. Мусобақа давом этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.