ДХХ кубоги республика босқичи старт олмоқда

ДХХ кубоги республика босқичи старт олмоқда

Ёшлар ўртасида ўтказилаётган футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг ҳал қилувчи республика босқичи старт олмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб ўтказилган ҳудудий баҳсларда 19.698 та жамоа таркибида иштирок этган 254 мингдан зиёд ўғил-кизлар орасидан финал босқичи учун 42 та жамоа сараланди.

Республика босқичи ўйинларига жорий йилнинг 18–23 август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида ҳар куни соат 08:00 да старт берилади.

Мусобақанинг финал учрашуви 23 август куни соат 18:00да “Жар” стадионида бўлиб ўтади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.