Енгил атлетикачи Фёдор Иванов мамлакат чемпионатида 400 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича янги Россия рекордини ўрнатди. Турнир Қозон шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Финал пойгасида 23 ёшли югурувчи 47,94 сония натижа кўрсатди.
Аввалги рекорд (48,05) Денис Кудрявцев томонидан 2015 йилнинг августида Пекиндаги жаҳон чемпионатида ўрнатилган эди.