Самбочиларимизнинг Бутунжаҳон спорт ўйинларидаги муваффақияти

Самбочиларимизнинг Бутунжаҳон спорт ўйинларидаги муваффақияти

Хитойнинг Чэнду шаҳрида давом этаётган XII Бутунжаҳон спорт ўйинларининг самбо бўйича беллашувларида терма жамоамиз ўз иштирокини муваффақиятли якунлади.

Жумладан, мусобақада Гулсевар Ўроқова ҳамда Шаҳзода Азатова ўз вазн тоифаларида олтин медалини қўлга киритган бўлса, Феруза Бобоқулова ҳамда Мавлуда Абдуллаева кумуш медалига эга чиқди. Шунингдек, Мадина Салоҳиддинова ва Шариф Кушаев ўз вазн тоифаларида бронза медали билан тақдирланди. Дарвоқе, жамоавий баҳсларда қизларимиз олтин, йигитларимиз эса бронза медалига эга чиқди.

Шу тариқа, Ўзбекистон самбо терма жамоаси XII Бутунжаҳон спорт ўйинларида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди.

Мазкур натижалардан сўнг, Ўзбекистон спорт делегацияси 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалига эга чиққан ҳолда умумжамоа ҳисобида 112 та давлат орасида 21-ўринга кўтарилиб олди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.