Шахмат. Нодирбек Абдусатторов Сент-Луисдаги мусобақада 4-ўринни эгаллади ва 20 минг долларни қўлга киритди

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов Сент-Луисдаги мусобақада 4-ўринни эгаллади ва 20 минг долларни қўлга киритди

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишларини ўзида жамлаган мусобақа бўлиб ўтди.

10 нафар шахматчи иштирок этган турнирга ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам таклиф этилган эди.

Дастлаб спортчилар рапид йўналишида (25+10) ўзаро бир мартадан тўқнаш келишди. Ўзбекистонлик шахматчи унда 9 очко жамғариб, жадвалда 7-ўринни эгаллади (ғалаба учун 2, дуранг учун 1 очко берилди).

«Блиц» (5+2)да эса шахматчилар ўзаро 2 мартадан баҳсларда иштирок этишди. Бу йўналишда Нодирбек 11,5 очко билан пешқадам бўлди (ғалаба учун 1 очко, дуранг учун 0,5 очко).

Якуний жадвалда эса Абдусатторов 20,5 очко билан 4-поғонани банд этди.

АҚШлик Левон Арониан мусобақа ғолибига айланди — 24 очко (13 + 11,5)

Фабиано Каруана рапидда 1-ўринни эгаллаганига қарамасдан, блиц баҳсларида 18 турдан бор йўги 7.5 очко тўплади (блицда 8-ўрин) ва умумий жадвалда 2-ўринни эгаллади.

Франциялик Максим Ваше-Лаграв Нодирбекни 0.5 очко ортда қолдириб 3-ўринни банд этди.

Мукофот жамғармаси тақсимоти:

1. Левон Арониан — 40 000$
2. Фабиано Каруана — 30 000$
3. Максим Ваше-Лаграв — 25 000$
4. Нодирбек Абдусатторов — 20 000$
5. Уэсли Со — 15 000$
6. Лием Ле — 11 000$
7. Гукеш Доммаражу — 10 000$
8. Лениер Домингес Перез — 9 000$
9. Григорий Опарин — 8 000$
10. Сэм Шанкланд — 7 500$.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.