Ўзбекистонлик мерганлар Осиё чемпионатини кумуш медал билан бошлашди

Ўзбекистонлик мерганлар Осиё чемпионатини кумуш медал билан бошлашди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўқ отиш спорти турлари бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

29 мамлакатдан 756 нафар спортчи иштирок этаётган мусобақанинг бугунги беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалига сазовор бўлди.

Ёшлар ўртасида кечган 10 метрдан пневматик тўппончадан отиш дастурида ҳамюртмиз Илҳомбек Обиджонов кумуш медалга сазовор бўлди. Мерганимиз фақатгина ҳал қилувчи паллада ҳиндистонлик рақибига имкониятни бой берди.

Манба: https://t.me/OlympicUz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.