Икки нафар енгил атлетикачимиз Осиё чемпионатида совриндор бўлишди

Икки нафар енгил атлетикачимиз Осиё чемпионатида совриндор бўлишди

Корея Республикасининг Мокпо шаҳрида енгил атлетиканинг улоқтириш турлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та кумуш медалга сазовор бўлишди.

Дастлаб Малика Насриддинова ядро улоқтириш дастурида 17.14 метр натижа билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, босқон улоқтириш секторида Суҳроб Ходжаев 69.52 метр билан кумуш медалга сазовор бўлди.

Дастурга кўра, эртага найза улоқтириш бўйича беллашувлар ташкил этилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.