Тадбир давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари спортчиларимиз учун бунёд этилган замонавий иншоотлар билан яқиндан танишдилар.
Шаҳарчадаги ҳар бир объект ҳақида мутахассислар томонидан батафсил маълумот берилиб, уларда қўлланилган илғор технологиялар, замонавий қопламалар ва жаҳон стандартларига мос қурилиш ишлари ҳақида сўз юритилди.
Мазкур пресс-тур ўзбек спортининг бугунги имкониятлари ва қайсидир маънода кучини кўрсатиб, спортчиларимиз учун яратилган шароитларнинг юксак даражасини намоён этди.
Мажмуадаги асосий объектлар ҳақида маълумотлар:
Асосий стадион. Мухлислар сиғими: 12 152 киши.
Велодром. Мухлислар сиғими: 2 187 киши.
Сув спорти турлари комплекси. Мухлислар сиғими: 2 222 киши.
Жамоавий спорт турлари комплекси. Мухлислар сиғими: 2 016 киши.
Яккакураш спорт турлари мажмуаси. Мухлислар сиғими: 2 067 киши.
Шунингдек, мажмуада велоспортнинг ВМХ йўналиши, чим устида хоккей, 3х3 баскетбол, теннис каби спорт турлари учун ҳам майдонлар қурилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.