Бокс. Ситора Турдибекова украиналик рақиби устидан иродали ғалабага эришди

Бокс. Ситора Турдибекова украиналик рақиби устидан иродали ғалабага эришди

Ливерпуль мезбонлигида кечаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун 3-кун баҳслари ўтказилмоқда. Аёллар ўртасида 60 кг. вазндаги ҳамюртимиз Ситора Турдибекова украиналик Тетиана Довхалга қарши рингга кўтарилди.

Биринчи бўлимда ҳакамларнинг 4 нафари Довхалнинг устунлигини эътироф этишди. Ситора эса иккинчи раунддан бошлаб фаолликни оширди. Рақиб эса Турдибекованинг ҳамласини бартараф этиш учун кетма-кет «клинч»ни юзага келтира бошлади.

Бунинг оқибатида рингдаги рефери 2 марта украиналик боксчига расмий огоҳлантириш берди. Боз устига, Ситора учинчи бўлимда рақибини нокдаун ҳолатга туширди.

Натижада ўзбекистонлик боксчи қиз иродали ғалабага эришди — 5:0.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.