Эркаклар ўртасида 55 кг вазн тоифасида Миразизбек Мирзахалилов турнирдаги илк жангини ўтказди. Унга ҳиндистонлик Паван Бартвал рақиблик қилди.
Спортчилар бутун 3 раунд давомида интенсив жанг қилишди ва кўплаб зарбалар йўллашди. Ҳамюртимиз эса ҳар учала бўлимда рақибига нисбатан бироз бўлса-да устунликка эга бўлди ҳамда ҳакамларнинг якуний баҳоларига кўра ғалабани қўлга киритди.
Бугун яна 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади:
80 кг: Жавоҳир Умматалиев Никодем Козак (Польша) А ринг. 17:45
57 кг: Ҳуморабону Мамажонова Бояна Гойкович (Черногория) Б ринг. 22:30
70 кг Азиза Зокирова Регина Лакос (Венгрия) А ринг. 23:30
65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев Жианхао Жу (Хитой) Б ринг. 01:45
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.