FIDE Grand Swiss. Нодирбек Ёқуббоев, Афруза Ҳамдамова ва Умида Омонова 4-турда ғалаба қозонишди, Абусатторов етакчи билан дуранг ўйнади

FIDE Grand Swiss. Нодирбек Ёқуббоев, Афруза Ҳамдамова ва Умида Омонова 4-турда ғалаба қозонишди, Абусатторов етакчи билан дуранг ўйнади

Самарқанд шаҳрида шахмат бўйича FIDE Grand Swiss ва FIDE Women’s Grand Swiss мусобақаси доирасида 4-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда 9 нафар ҳамюртимизлар орасида фақат Нодирбек Ёқуббоев ғалаба қозонди. Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов эса 3-турдан сўнг пешқадам бўлиб турган Пархам Мақсудлу (Эрон)га қарши қора доналарда ўйнаб, дурангга имзо чекди.

Нодирбек Абдусатторов 3 очко билан 8-поғонани эгаллаб турган бўлса, Ёқуббоев шунча балл билан 13-поғонани банд этган.

Қизлар орасида эса Афруза Ҳамдамова АҚШлик кучли шахматчи Ирина Крушга қарши ўйиннинг дебют қисмидаёқ рақибнинг бир сипохини ютиб олди ҳамда баҳсда ғалабани қўлга киритди. Ушбу ғалаба туфайли Афруза ўз очколарини 3 тага етказиб, жадвалда 5-ўринга кўтарилиб олди. Шунингдек, Умида Омонова ҳам кеча ғалаба нашидасини сурди. У грузилиялик Мери Арабидзени таслим этди.

FIDE Grand Swiss 2025 — 4-тур натижалари (Ўзбекистон вакиллари)

Эркаклар (Open):

Нодирбек Абдусатторов — Парҳам Мақсудлу (Эрон) — 0,5:0,5
Жавоҳир Синдаров — Даниел Дарда (Бельгия) — 0,5:0,5
Нодирбек Якуббоев — Юрий Кузубов (Украина) — 1:0
Шамсиддин Воҳидов — Игорь Самуненков (Украина) — 0,5:0,5
Муҳиддин Мадаминов — Шант Саргсян (Арманистон) — 0:1
Жаҳонгир Воҳидов — Александр Инжич (Сербия) — 0:1
Абдумалик Абдусалимов — Велимир Ивич (Сербия) — 0:1
Ортиқ Ниғматов — Николо Теодороу (Греция) — 0:1
Муҳаммадзоҳид Суяров — Эдиз Гурел (Туркия) — 0,5:0,5

Аёллар (Women’s):

Гулруҳбегим Тоҳиржонова — Юлия Осмак (Украина) — 0,5:0,5
Гулдона Каримова — Антоанета Стефанова (Болгария) — 0:1
Афруза Ҳамдамова — Ирина Круш (АҚШ) — 1:0
Умида Омонова — Мери Арабидзе (Грузия) — 1:0
Мадинабону Халилова — Ксения Балабаева (Қозоғистон) — 0,5:0,5

Мусобақада бугун 5-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Эркаклар (Open):

Нодирбек Абдусатторов — Ягиз Каан Эрдогмуш (Туркия)
Жавоҳир Синдаров — Александра Горячкина (Россия)
Нодирбек Якуббоев — Шимон Гумуларз (Польша)
Шамсиддин Воҳидов — Дивя Дешмух (Ҳиндистон)
Муҳиддин Мадаминов — Габриел Саргисян (Арманистон)
Жаҳонгир Воҳидов — Амин Бассим (Миср)
Абдумалик Абдусалимов — Муҳаммад Мурадли (Озарбойжон)
Ортиқ Ниғматов — Алексей Сарана (Сербия)
Муҳаммадзоҳид Суяров — Давид Антон Гуиярро (Испания)

Аёллар (Women’s):

Гулруҳбегим Тоҳиржонова — Юлия Осмак (Украина)
Гулдона Каримова — Май Нарва (Эстония)
Афруза Ҳамдамова — Антоанета Стефанова (Болгария)
Умида Омонова — Жока Гаал (Венгрия)
Мадинабону Халилова — Марсел Эфроимски (Исроил)

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.