Мартабали меҳмон бугун Олимпия шаҳарчасида бўлиб, замонавий иншоотларни кўздан кечирди.
Жаноб Инфантинога Спорт вазири Адҳам Икрамов ва МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳамроҳлик қилишди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган ушбу мажмуани ФИФА Президенти юқори баҳолади.
Хусусан, бугун футбол бўйича CAFA Nations Cup турнирининг финалига мезбонлик қиладиган “Олимпия” стадиони ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
Кун давомида мартабали меҳмоннинг Миллий футбол марказига ташриф буюриши режалаштирилган.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.