Муроджон Аҳмадалиев жаҳоннинг мутлақ чемпионини «ҳайратга солишга» ваъда берди

Муроджон Аҳмадалиев жаҳоннинг мутлақ чемпионини «ҳайратга солишга» ваъда берди

Иккинчи енгил вазн тоифасида (55,3 кг гача) собиқ жаҳон чемпиони ўзбекистонлик Муроджон Ахмадалиев 14 сентябрь куни Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтадиган мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик Наоя Иноуэга қарши жанг ҳақида фикр билдирди.

«Ниҳоят Иноуэ билан жанг қилиш имкониятига эга бўлдим. Бу даражага етиб келиш учун жуда кўп меҳнат қилдим ва жанг кечасида ўзимни энг яхши томондан намойиш этаман. Фаолиятимдаги энг юқори спорт формасига чиқаман, деб ҳис қиляпман.

Мен ҳар қандай рақибни «ҳайратга солишга» қодирман, ўз кучимга ишонаман ва уни амалда кўрсата оламан. Иноуэ ҳам бундан мустасно эмас. Менинг вазифам — уни мағлуб этиш ва бунинг учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Менда энг юқори даражада курашиш учун барча имкониятлар бор.

Мен бутун дунёга энг кучли боксчи эканимни исботлайман. У универсал ва барча маҳоратларга эга, аммо мен ҳақимда ҳам шуни айтиш мумкин. Ринг ҳаммасини кўрсатади. Ринг ҳеч қачон ёлғон сўзламайди», — дея Ахмадалиевнинг сўзларини «The Ring» келтиради.

Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.