Эркаклар ўртасида 65 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев қўшни юрт вакили Ертуған Зейнулиновга қарши мураккабни жангни ўтказди. Қозоқ боксчиси анча тажовузкор ҳаракат қилди. Аммо Асадхўжа тўғри танланган тактика эвазига Зейнулиновни мағлуб этди — 5:0 (30:27, 30:27, 30:27, 30:27, 29:28).
Асадхўжа Мўйдинхўжаев ярим финалга йўл олиб, камида бронза медалини кафолатлади.
Маълумот учун, Зейнуллинов 2024 йилги Қозоғистон чемпиони ҳисобланади. Мўйдинхўжаев эса амалдаги олимпия чемпиони ва 2023 йилги жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.