Ўзбекистонлик эркак шахматчилар учун мазкур тур омадлироқ келди. 9 нафар эркак спортларимизнинг 4 нафари ғалаба қозонган бўлса, 2 нафари дуранг ўйнади.
Мусобақа ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бўлган Нодирбек Абдусатторов эронлик Амин Табатабоийга қарши баҳс дебютида қўлга киритди ва маҳорат билан ўйинни ғалабагача олиб бора олди.
Жавоҳир Синдаров эса арманистонлик Роберт Оганесянга қарши партия эндшпилида ғалабани илиб кетди. Абдумалик Абдусалимов ҳам арман шахматчиси Хаик Мартиросянни мағлуб этган бўлса, Жаҳонгир Воҳидов турнирда энг паст рейтингга эга бўлган нигериялик Теннисон Эвомазион Олиса устидан тезкор ғалабага эришди.
6-турдан кейин Нодирбек Абдусатторов 5,0 очко тўплаган жадвалда 6-ўринга кўтарилиб олди. У пешқадамларда атига 0,5 очко ортда қолмоқда. Ҳамюртимиз бугун АҚШлик Абҳиманю мишрага қарши қора доналарда ўйнайди.
Қизларимиз учун 7-тур омадсиз бўлди. Гулдона Каримова ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова ўйинни дуранг билан якунлашди. Афруза Ҳамдамова эа кеча мусобақадаги илк мағлубиятни қабул қилди ва 16-ўринга тушиб кетди.
FIDE Grand Swiss 2025 — 7-тур натижалари (Ўзбекистон вакиллари)
Эркаклар (Open):
Нодирбек Абдусатторов — Амин Табатабоий (Эрон) 1:0
Жавоҳир Синдаров — Роберт Оганесян (Арманистон) 1:0
Нодирбек Якуббоев — Алириза Фирузжа (Франция) 0:1
Шамсиддин Воҳидов — Василий Иванчук (Украина) 0,5:0,5
Муҳиддин Мадаминов — Александар Инжич (Сербия) 0,5:0,5
Жаҳонгир Воҳидов Теннисон Эвомазион Олиса (Нигерия) 1:0
Абдумалик Абдусалимов — Хаик Мартиросян (Арманистон) 1:0
Ортиқ Ниғматов — Максим Чигаев (Испания) 0:1
Муҳаммадзоҳид Суяров — Даниел Дарда (Бельгия) 0:1
Аёллар (Women’s):
Афруза Ҳамдамова — Мария Музичук (Украина) 0:1
Гулруҳбегим Тоҳиржонова — Оливия Киолбаса (Польша) 0,5:05
Гулдона Каримова — Анна Ушенина (Украина) 0,5:05
Умида Омонова — Агравал Вантика (Ҳиндистон) 0:1
Мадинабону Халилова — Теодора Инжач (Сербия) 0:1
Эркаклар (Open):
Нодирбек Абдусатторов — Абҳиманю Мишра (АҚШ)
Жавоҳир Синдаров — Абҳиманю Пураник (Ҳиндистон)
Нодирбек Якуббоев — Энди Вудворд (АҚШ)
Шамсиддин Воҳидов — Нараянан (Ҳиндистон)
Муҳиддин Мадаминов — Велимир Ивич (Сербия)
Жаҳонгир Воҳидов Габриел Саргисян (Арманистон)
Абдумалик Абдусалимов — Фредерик Сване (Германия)
Ортиқ Ниғматов — Даниел Дарда (Бельгия)
Муҳаммадзоҳид Суяров — Деннис Вагнер (Германия)
Аёллар (Women’s):
Афруза Ҳамдамова — Элина Даниелиан (Арманистон)
Гулруҳбегим Тоҳиржонова — Анна Шухман (Россия)
Гулдона Каримова — Жока Галл (Венгрия)
Умида Омонова — Клуадиа Кулон (Польша)
Мадинабону Халилова — Лейла Жавахишвили (Грузия)
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.