Спорт федерацияларининг Олимпия шаҳарчасидаги жойлашуви муҳокама қилинди

Спорт федерацияларининг Олимпия шаҳарчасидаги жойлашуви муҳокама қилинди

Бугун Спорт вазирлигининг Олимпия шаҳарчасида жойлашган янги биносида мажмуанинг имкониятларидан максимал фойдаланиш, хусусан, федерация ва ассоциацияларнинг у ердаги жойлашуви масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдурахмонов, Спорт вазирлиги ҳамда МОҚ раҳбарияти федерациялар масъуллари билан мазкур масалаларни атрофлича муҳокама қилишди.

Йиғилишда Олимпия шаҳарчасидаги янги спорт объектлари ва спорт базаларига кўчиш ишларини тезлаштириш ва режалаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Шунингдек, бу жараён билан боғлиқ масалалар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари кўриб чиқилди.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.