Жами пул жамғармаси 20 миллион долларга яқинни ташкил қилади. Манбаларга кўра, Иноуэ «А томон» сифатида 75 фоиз улушга эга бўлиб, 15 миллион доллар кафолатланган маош ва қўшимча равишда тақрибан 4 миллион долларлик PPV улуши билан жами 19 миллион доллар ишлаб олади. Бу унинг карьерасидаги энг катта гонорар ҳисобланади.
Ўзбекистонлик Муроджон Ахмадалиев эса «B томон» сифатида жангдан 5 миллион доллар кафолатланган маош ва тахминан 1 миллион долларлик PPV улуши билан умумий 6 миллион доллар ишлайди. Бу ҳам унинг спорт карьерасидаги энг катта маош бўлиб, аввалги жангларда у ҳеч қачон 1 миллион доллардан ортиқ даромад топмаган эди.
Иноуэнинг шу кунга қадар энг катта маоши 2024 йил май ойида Луис Нерига қарши жангда қайд этилган. Ўшанда у 6,5 миллион доллар ишлаб, япон боксчилари учун тарихий рекорд ўрнатганди.
Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксга ўтганидан кейин АҚШга кўчиб кетди ва «Мир Бокса» промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади. У асосан АҚШда жанг қилиб келмоқда, аммо Ўзбекистонда, Монакода ва Мексикада ҳам рингга чиққан.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.