85 кг вазн тоифасидаги ярим финалда Исроилов Австрия вакили Михаэль Фарес Деруишга қарши жанг қилди ва рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Тўрт нафар ҳакам учрашувни 30–27 ҳисобида, яна бири эса 30–25 ҳисобида ўзбекистонлик спортчи фойдасига баҳолади.
Шу тариқа, Акмалжон Исроилов финалга йўл олди ва «олтин» медаль учун инглиз боксер Стотт Тигн билан куч синашади. Михаэль Фарес Деруиш эса жаҳон чемпионатида бронза медали соҳибига айланди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.