Жанг барча 12 раунд давом этди ва ҳакамларнинг бир овоздан қарори билан (116-112; 115-113; 115-113) Кроуфорд ғалаба қозонди. Бу натижа орқали у мутлақ жаҳон чемпионига айланди.
Кроуфорд учун бу ушбу вазн тоифасидаги илк жанг эди ва у тарихий рекорд ўрнатди — замонавий бокс тарихида ҳеч бир эркак боксчи учта дивизионда мутлақ чемпион бўлмаган.
37 ёшли Кроуфорд ҳалигача фаолияти давомида мағлубиятга учрамаган. У ўз фаолиятидаги 42-ғалабасини қайд этди. Альварес эса учинчи мағлубиятини тан олди. Унинг ҳисобида, шунингдек, 63 ғалаба ва икки дуранг мавжуд.
Бу жангга қадар у енгил, биринчи яримўрта, яримўрта ва биринчи ўрта вазн тоифаларида жаҳон чемпиони бўлган. Яримўрта ва биринчи яримўрта вазнда эса Теренс мутлақ жаҳон чемпиони эди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.