Дзюдо. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 14 та медал билан Осиё чемпионатини 1-ўринда якунлади

Дзюдо. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 14 та медал билан Осиё чемпионатини 1-ўринда якунлади

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳри мезбонлик қилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасида дзюдо бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Ўзбекистон ёшлар жамоаси мусобақада 8 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза — жами 14 та медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Жанубий Корея 3 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этди. 2 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медалига эга Ҳиндистон жамоаси кучли учликка якун ясади.

Медал келтирган ўзбекистонлик дзюдочилар:

Олтин медал:
— 52 кг: Сўғдиёна Рафкатова
— 60 кг: Самариддин Қўчқоров
— 66 кг: Дилшодбек Ҳамроев
+78 кг: Умида Ниғматова
— 81 кг: Самариддин Муҳибиддинов
— 90 кг: Алишер Саманов
— 100 кг: Муҳаммадали Зоиров
+100 кг: Фазлиддин Рафиков

Кумуш медал:
— 57 кг: Райҳона Маматова
— 63 кг: Нигина Сапарбоева
— 73 кг: Бунёд Сафаров

Бронза медал:
— 48 кг: Севинч Муродова
— 57 кг: Моҳинур Аллаберганова
— 73 кг: Муҳриддин Маъруфов

Манба: https://t.me/OlympicUz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.