Эркаклар ўртасида 60 кг. вазн тоифасида жаҳон ва олимпия чемпиони Абдумалик Халоков олтин медаль учун бразилиялик Луиз Оливейрага қарши рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз биринчи бўлимда барча ҳакамларнинг овозини қўлга киритди. Иккинчи бўлим тугашига бир неча сония қолганида рақиб пешонасидан жароҳат олди. Шифокор эса Луиз Оливейрага жангни давом эттириш учун рухсат бермади.
Оқибатда икки раунд натижасига кўра ғолиб аниқланадиган бўлди. Ҳакам Абдумалик Халоковнинг қўлини баланд кўтарди. Баҳолар — 5:0 (20:18, 20:18, 20:18, 20:18, 20:18).
Шу тариқа, Халоков икки карра жаҳон чемпионига айланди. У илк марта ЖЧдаги олтин медални 2023 йилда Тошкентда ўтказилган мусобақада қўлга киритганди.
Ўзбекистоннинг ЖЧдаги олтин медаллар сони 5 тага етди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.