Эркаклар ўртасида энг оғир вазн тоифасида (90+ кг) ўзбекистонлик Жаҳонгир Зокиров қозоғистонлик Айбек Оралбайга қарши рингга кўтарилди.
Ҳамюртимиз биринчи ва иккинчи раундларда яхши ҳаракат қилиб, 2та ҳакамнинг овозлари бўйича олдинга ўтиб олди (қолган 3 ҳакам дурангни қайд этаётган эди).
Жаҳонгир сўнгги бўлимда чарчаб қолган бўлса, Оралбай нисбатан фаолроқ жанг қилди. Натижада 3-раундда ҳакамларнинг 4 нафари устунликни Айбекка беришди. Якуний натижа — 2:3 (30:27, 29:28, 28:29, 28:29, 28:29).
Шу тариқа, Қозоғистон делегацияси медаллар ҳисоби бўйича Ўзбекистонни ортда қолдирди:
Қозоғистон — 7-1-2 (жами 10)
Ўзбекистон — 6-2-3 (жами 11)
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.