Академик эшкак эшувчиларимиз Қозоғистон турнирида муваффақиятга эришди

Академик эшкак эшувчиларимиз Қозоғистон турнирида муваффақиятга эришди

Қозоғистонда академик эшкак эшкак эшиш бўйича ўтказилган “Turkiston Cup” халқаро турнирида ўзбекистонлик спортчилар 5 та медалга сазовор бўлди.

Икки кун давомида ўтган мусобақаларда Марказий Осиёнинг 6 та давлатидан маҳоратли эшкак эшувчилар Туркистон шаҳрида барпо этилган янги сув ҳавзасида ғолиблик учун кураш олиб борди.

Муросасиз баҳслар натижасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқди.

Маҳоратли спортчиларимиздан Собир Сафаралиев M1x дастурида ва Собир Сафаралиев/Меҳрожбек Маматқулов жуфтлиги M2x йўналишида олтин, Босима Сатторова/Райҳона Каримовалар аёллар жуфтлигининг W2x дастурида кумуш, Босима Сатторова W1x тоифасида ҳамда Собир Сафаралиев/Меҳрожбек Маматқулов M2 йўналишида бронза медалларини қўлга киритди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.