Енгил атлетика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон очиқ кубоги бўлиб ўтмоқда

Енгил атлетика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон очиқ кубоги бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 17—18-сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси стадионида енгил атлетика турлари бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон Очиқ Кубоги ўтказилмоқда.

Мусобақа 22 та тур ва 1 та аралаш турдаги беллашувлар асосида ташкил этилиб, унда юртимиз атлетлари билан бир қаторда хорижлик атлетлар ҳам ғолиблик учун баҳсларга киришди.

Хусусан, Қирғизистон, Тожикистон, Баҳрайн, Қатар ва Қувайт каби давлатлардан ташриф буюрган профессионал атлетлар ўз чиқишини амалга оширишмоқда.

Мусобақанинг бугунги кун дастуридан югуриш турлари бўйича финал баҳслари ўрин олган бўлиб, ушбу баҳсларда юртимиз вакиллари хорижий спортчилар билан баҳсларга киришади.

Қайд этиш лозим, мусобақанинг эркаклар ўртасидаги дастурларга спринт (100 метрга югуриш, 200 метрга югуриш, 400 метрга югуриш), ўрта масофага югуриш (800 метрга югуриш, 1,500 метрга югуриш), узоқ масофага югуриш (5,000 метрга югуриш 10,000 метр масофага югуриш) эстафета (4х100 метрга югуриш, 4х400 метрга югуриш ва 4х400м аралаш) сакраш (баландликка сакраш, узунликка сакраш, уч ҳатлаб сакраш ва лангарчўпга таяниб сакраш) ғов оша югуриш ( 110 метрга ғов оша югуриш, 400 метр масофага ғов оша югуриш ва 3,000 метр масофа сув-тўсиқ оша югуриш) кабилар киритилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.