Учрашувда бир қатор спортчи ва мураббийлар вилоят ҳокими томонидан тақдирланди. Хусусан, Президент Фармонига мувофиқ, “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Пахтакор тумани спорт мактабининг дзюдо мураббийи Наргиза Азимовага “Соғлом турмуш” медали Давлат мукофотини вилоят ҳокими Улуғбек Мустафоев топширди. Шу билан бирга, вилоят ҳокими томонидан ютуқлари учун 10 млн сўм пул мукофоти ҳам берилди.
Шунингдек, Улуғбек Мустафоев дзудо спортчилари Динора Хасанова ва Гулмира Холмирзаевага 30 млн сўмдан, қиличбозлик бўйича миллий терма жамоа аъзоси Самира Шокировага 30 млн сўм, унинг мураббийи Хамроз Холмуродовни 10 млн сўм билан тақдирлади.
Бокс бўйича Жаҳон чемпионати совриндорлари — Жаҳонгир Зокиров ва Азиза Зокирова, уларнинг устози Лазиз Зокировга тадбиркор Достон Туропов томонидан шаҳар марказидан икки хонали уй топширилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.