Фаол спорт тарғиботи йўлида

Фаол спорт тарғиботи йўлида

Бугун Тошкент ахборот технологиялари университетида олий ва профессионал таълим муассасаларининг талабалари ўртасида ўтказиладиган “Беш ташаббус Олимпиадаси” мусобақаларига рамзий старт бериш ҳамда спорт синовларининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тадбири ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдурахманов, шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар, Спорт, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари, Миллий Олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарияти ва юзлаб талабалар иштирок этди.

Расмийлар бўлажак мусобақа қатнашчиларига омад тилаб, спорт синовларида юқори натижа қайд этган ёшларни қутлашди. Шунингдек, ўз таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзи тарғиботида фаол бўлган университетларнинг раҳбариятига “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонлари тақдим этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.