Украиналик теннисчи мавсумни эрта якунлади

Украиналик теннисчи мавсумни эрта якунлади

Украинанинг юқори рейтингдаги теннисчиси Элина Свитолина Instagram'да бу мавсумда бошқа ўйнамаслигини маълум қилди.

«Сўнгги пайтларда ўзимни жуда ёмон ҳис қиляпман. Мен ўзимни тўғри эмоционал ҳолатда эмасман деб ҳисоблайман ва ўйинларга тайёр эмасман, шунинг учун мавсумни тугатяпман.

Йиллар ўтиб, мен бу спорт пул, шон-шуҳрат ёки рейтинг эмас, балки курашларга чидамлилик эканлигини тушуниб етдим», – деди Свитолина.

Жорий мавсумда жаҳон рейтингида 13-ўринни эгаллаган Свитолина Украина терма жамоаси таркибида Австралия очиқ чемпионати ва «Ролан Гаррос»нинг чорак финалига чиқди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.