2025–2026-йилги мавсумда қуйидаги жамоалар иштирок этади: «Humo Wings» (Тошкент), «Humo Sky» (Тошкент), «Снезжий Барс» (Тошкент), «Шердор» (Самарқанд), «Торнадо» (Шимкент), «СДЮСШ Бинокор» (Тошкент), «Hockey Planet» (Тошкент), «Рахимжан» (Олмаота), «Алма-Ата» (Олмаота).
Ўтган мавсумда чемпионат уч ёш тоифасида — 9U, 12U ва 15U бўлиб ўтган эди. 9U кичик гуруҳида олтин медалларни «Humo 1» (Тошкент) жамоаси қўлга киритган. 12U тоифасида чемпионлик унвонига «Humo Академияси» (Тошкент) сазовор бўлган. 15U катта ёш гуруҳида эса ғолибликни «Туран» (Шимкент) жамоаси қўлга киритган.
Чемпионат ёш хоккейчиларнинг спорт маҳоратини ривожлантиришга хизмат қилади. Бундай мусобақалар келажак авлоди шаклланиши учун пойдевор бўлиб, улар юртимиз шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қиладиган спортчиларга айланишига ёрдам беради.
Очилиш учрашуви 26 сентябр куни бўлиб ўтади. 14U тоифасидаги дастлабки баҳсда кичик Humo Arenaда «Humo Sky» (Тошкент) ва «Алма-Ата» (Алмата) жамоалари ўзаро куч синашади. Беллашув соат 14:40 да старт олади.
Манба: https://t.me/uz_hockey
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.