Унда федерация расмийлари ва терма жамоа аъзолари иштирок этиб, ОАВ ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб беришди.
Анжуман давомида расмийлар томонидан жорий йил якунида Тошкентда Asian Boxing ташкилоти шафеълигида катталар ўртасидаги Осиё чемпионатини ўтказиш режалаштирилаётгани айтилди.
Эслатиб ўтамиз, дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган эди.
Эркаклар терма жамоамиз эса яна бир карра ўз тарихида дунёнинг энг кучли жамоаси эканини исботлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.