Тадбирларда Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти Мухторхон Ташходжаев ҳамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси Бош котиби Фарруҳ Аҳмедов ҳам иштирок этади.
Конференция ва Ассамблея доирасида 2023 йилги Бош Ассамблеядан кейин эришилган ютуқлар тўғрисида хисобот берилиши, шунингдек, Халқаро Паралимпия қўмитасининг Бошқарув Кенгаши сайловида иштирок этаётган номзодлар бўйича маълумотлар тақдим этилиши, баъзи халқаро федерацияларнинг ташкилотга аъзолиги қайта кўриб чиқилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, 27 сентябрь куни Халқаро Паралимпия қўмитасининг президенти ва Бошқарув Кенгаши сайловлари бўлиб ўтади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.