Оғир атлетикачиларимиз бўлажак мусобақаларга Чирчиқда тайёрланишмоқда

Оғир атлетикачиларимиз бўлажак мусобақаларга Чирчиқда тайёрланишмоқда

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бўлажак мусобақаларга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Олимпиада чемпионлари Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев 2-11-октябрь кунлари Норвегиянинг Фёрде шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионатига, терма жамоанинг қолган аъзолари ноябрь ойида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қиладиган Ислом бирдамлиги ўйинларига тайёрланишмоқда.

Чирчиқ шаҳрида ўтаётган машғулотлар давомида мураббийлар штаби спортчилар билан махсус техник ҳаракатлар устида ишламоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.