Жумладан, 27-28 сентябрь кунлари блиц йўналишда баҳслар ўтказилди. Ҳамюртимиз Муҳиддин Мадаминов 13 ўйинда 12 очко тўплаб жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Денис Лазавик 11,5 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, яна бир ўзбек шахматчиси Муҳаммадзоҳид Суяров 10 очко билан бронза медалига сазовор бўлди.
Маълумот ўрнида, 22-25 сентябрь куни ўтказилган рапид йўналишида Муҳаммадзоҳид Суяров ғолибликни қўлга киритган бўлса, Муҳиддин Мадаминов кумуш медалга сазовор бўлган эди.
U20 қизлар ўртасидаги блиц мусобақасида Умида Омонова 9,5 очко билан кумуш медални қўлга киритди. Қизлар турнирида Элине Роеберс ғолибликни қўлга киритган бўлса (12 очко), Александра Тарасенка 9 очко билан бронза медалига эга бўлди.
Блиц натижалари
Open
1. Мадаминов Мухиддин (UZB) — 12/13 — 1-ўрин (олтин)
2. Лазавик Денис (BLR) — 11,5/13 — 2-ўрин (кумуш)
3. Суяров Муҳаммадзоҳид (UZB) — 10/13 — 3-ўрин (бронза)
4. Бегмуродов Ҳумоюн (UZB) — 9/13
Қизлар
1. Элине Роеберс (NED) — 12/13
2. Умида Омонова (UZB) — 9,5/13
3. Алиаксандра Тарасенка (BLR) — 9,0/13
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.