Тадбир Ўзбекистон спорт вазирлиги ҳамда Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилди.
Унда спорт соҳасида кўп йиллик тажрибага эга мураббийлар, шунингдек, мазкур марказнинг 20 нафар ходими “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони, вазирликнинг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимиз спортчилари қўлга киритаётган улкан ютуқлар, халқаро мусобақалардаги ғалабалар ортида устоз ва мураббийларнинг тинимсиз меҳнати, машаққатли заҳмати мужассам.
Пойтахтимиздаги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳам мамлакатимизда спорт соҳасини ривожлантириш, терма жамоалар таркибига муносиб захира яратишда муҳим ўрин тутади.
Ҳозирги кунда марказда 13 нафар Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози ва 71 нафар олий тоифали мураббий 650 нафарга яқин спортчи-ўқувчиларга таълим бермоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.