Ўзбекистонлик боксчилар бош мураббий Тўлқин Қиличевга қимматбаҳо машина совға қилишди (видео)

Ўзбекистонлик боксчилар бош мураббий Тўлқин Қиличевга қимматбаҳо машина совға қилишди

Ўзбекистон бокс терма жамоаси бош мураббийи Тулқин Қиличев «Устозлар ва мураббийлар куни» байрами арафасида қимматбаҳо совғага эга бўлди.

Интернет тармоқларида Исроил Мадримов, Муроджон Аҳмадалиев ва Баҳодир Жалолов устозларига янги «Mercedes» русумли қимматбаҳо автомобилни топширгани акс этган видео тарқалди. Автомобилнинг баҳоси тахминан 150 минг долларга тенг.

«Ассалому алайкум, ҳаммага! Биз ҳозир устозимиз Тулқин Қиличевнинг хонадонига келдик. Бизда устозимиз учун ажойиб сюрприз бор», — деди Мадримов.
.

"Худо хоҳласа, кутинглар, сюрпризни зўри бўлади!», — дея қўшимча қилди Муроджон Аҳмадалиев.

«Ассалому алайкум, ҳаммага! 1 октябрь — Ўқитувчилар ва мураббийлар кунига атраб, дўстларим билан устозимизга совға харид қилдик. Мен сафарда бўлганим учун совғани Исроил ва Муроджон топширади. Устоз, байрамингиз муборак! Юракдан табриклаймиз», — дея фикр билдирди Жалолов.

View this post on Instagram


A post shared by BUGUN SPORT (@bugun_sport)

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.