Сардор Умрзаков Иордания подшоҳи Абдулла II билан учрашди

Сардор Умрзаков Иордания подшоҳи Абдулла II билан учрашди

30 сентябрь куни Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Сардор Умрзаков бошчилигидаги делегация Иорданияда подшоҳ Абдулла II билан учрашди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар қилди.

Учрашувда Сардор Умрзаков подшоҳ Абдулла II ибн ал-Ҳусайнга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон ва Иордания ўртасида ҳамкорлик алоқаларида янги давр бошланганини эътироф қилди.

Ўз навбатида подшоҳ Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Иордания ва Ўзбекистон ўртасидаги мустаҳкам дўстликни юқори баҳолаб, ҳамкорликни давом эттириш ва мавжуд ўсиш имкониятларидан, хусусан, савдо, сармоя, соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм соҳаларида фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Сардор Умрзаков Иордания подшоҳи Абдулла II билан учрашди
Қироллик матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистон делегациясининг подшоҳликка ташрифи Абдулла II’нинг август ойидаги Ўзбекистонга сафари доирасида амалга оширилган.

Хабарда қайд этилишича, учрашувда минтақадаги, хусусан, Ғазо, Ғарбий Соҳил ва Қуддусдаги сўнгги воқеалар ҳам муҳокама қилинган.

Шунингдек, делегация аъзолари кун давомида подшоҳнинг дин ва маданият масалалари бўйича бош маслаҳатчиси, шаҳзода Амир Ғозий, вақф ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад ал-Ҳалаяла, Иордания бош муфтийси Аҳмад ал-Ҳасанот ҳамда ташқи ишлар вазири Айман Сафадий билан ҳам учрашувлар ўтказди.

Сардор Умурзаков Иорданиянинг бир қатор тегишли расмийлари билан учрашиши режалаштирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.